17.09.2022 10:57
4615
Теглар
U20
Ўзбекистон U20 Осиё чемпионати саралашининг барча ўйинларини ғалаба билан якунлади

Саудия Арабистонида  U20 Осиё чемпионати саралашининг А гуруҳи ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлари барча ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни эгалладилар.

Осиё чемпионати 2023 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Шу сабабли, Ўзбекистон U20 жамоаси саралаш ўйинлари натижасидан қатъи назар, мезбон сифатида чемпионатда иштирок этади.

Осиё чемпионати U20 саралаши
А гуруҳи, Хобар (Саудия Арабистони)

1-тур, 10 сентябрь
Ўзбекистон U20 7:0 Мальдив ороллари U20
Голлар: Муҳаммадали Усмонов (10, 22, 57), Шаҳзодбек Раҳматуллаев (12, 37), Риан Исламов (15), Асадбек Жўрабоев (23).

2-тур, 12 сентябрь
Ўзбекистон U20 3:0 Мьянмар U20
Голлар: Рустамбек Фомин (9), Шаҳзодбек Раҳматуллаев (25 пен), Асадбек Жўрабоев (90+2)

3-тур, 14 сентябрь
Саудия Арабистони U20 1:2 Ўзбекистон U20
Голлар: Ан-Нимр (85) – Маҳмуд Жўрабоев (34), Риан Исламов (90+1 пен)

4-тур, 16 сентябрь 
Ўзбекистон U20 2:1 Хитой U20
Голлар: Акбар Ўктамов (7), Жавоҳир Ўтамуродов (23) – Одил (17)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар