17.09.2022 13:03
3615
«Қизилқум» чемпионлик курашидан узоқлашди. «Навбаҳор» устунлигида ўтган, аммо можароли якунланган ўйиндан сара фотосуратлар

Суперлиганинг 19-турида «Навбаҳор» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилиб, Зоран Марушичнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. 

Беллашувнинг биринчи бўлимида иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ҳаракат қилишди, фақат мезбонлар бўлим сўнггида икки имкониятга эга бўлишди. Иккинчи бўлимни эса «лочинлар» босим билан бошлаб, 60-дақиқада рақиб ҳимоячиси Артём Димитриевни хато қилишга мажбур қилиб, ғалаба тўпини киритишди.

Навоий жамоаси тўп ўтказиб юбормагунча бирорта хавфли вазият яратмади, голдан сўнг баҳс охирида имкониятларга эга бўлди — Станисавлевич дарвоза устунини нишонга олди. 

85-дақиқада энг кулминацион воқеа юз берди. Иккинчи қаватда  Орифхўжа Абдухолиқов ва Азим Аҳмедов тўп учун курашишди, ҳужумчининг зарбасидан сўнг дарвозага кетаётган тўп Аҳмедовнинг қўлига тегди (https://t.me/tribunauznews/101421). Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов ВАР'ни кўриб, пенальти эмас, мезбонлар фойдасига жарима тўпи белгилади. Бу қарорга «Қизилқум» устози Никола Лазаревич кинояли қарсаклар билан жавоб берди, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса «Навбаҳор» ва унинг мухлисларига мурожаат қилди.

Пенальти борасидаги мунозаралар ижтимоий тармоқларда ҳамон давом этмоқда. 

«Навбаҳор» очколарини 37тага етказиб, етакчилар «Насаф» (38) ва «Пахтакор»ни (38) таъқиб қилишда давом этмоқда. 32 очкоси бор «Қизилқум» эса чемпионлик курашидан узоқлашди.

Ғалаба эмас, пенальти ҳақида кўпроқ гапирилган ўйиндан олинган суратларни томоша қилинг. 


Суратлар муаллифи — Боймирза Халилов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар