17.09.2022 14:51
6923
Теглар
ФИФА жаҳон чемпионати иштирокчилари таркибини ўзгартирмайди

ФИФА Чили ва Перу футбол федерациялари апелляциясини рад қилди ва ЖЧ-2022 иштирокчилари таркибини ўзгартирмайдиган бўлди.

Аввалроқ, ҳар иккала федерация Эквадор миллий жамоаси футболчиси Байрон Кастильо фуқаролиги билан боғлиқ вазият туфайли ФИФА интизом қўмитасига шикоят қилган эди.

Аризада қайд этилишича, Кастильо аслида Колумбияда туғилган ва кейинчалик қалбаки ҳужжатлар билан Эквадор миллий жамоасида ўйнаган.

Жанубий Америкада ўтказилган ЖЧ-2022 саралашида Эквадор миллий жамоаси 4-ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғи йўлланмани қўлга киритди. Перу 5-ўрин эгаси сифатида қитъалараро плей-оффда Австралия билан ўйнаб, пенальтилар сериясида ютқазди. Чили эса 7-ўрин билан кифояланган эди.

Бироқ, Чили ва Перу футбол федерациялари Кастильо туфайли Эквадор миллий жамоасининг саралаш босқичидаги ўйинларида техник мағлубият ёзилишини, унинг жаҳон чемпионатидаги ўрнини Перу эгаллашини, Чили эса 5-ўрин эгаси сифатида қитъалараро плей-офф ўйинида иштирок этишини талаб қилишди. Улар ўз аризасини Кастильонинг иқрори билан мустаҳкамлашди – 2018 йилда футболчи Колумбияда туғилганини тан олган эди.

Бироқ, интизом қўмитаси Чили ва Перу футбол федерациялари аризасини қаноатлантирмади. Апелляция қўмитаси ҳам қарорни ўзгаришсиз қолдирди. Натижада, ЖЧ-2022 иштирокчилари таркиби ўзгармайдиган бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар