17.09.2022 12:18
9640
«Барселона» Ла Лигада 100 очко тўплай оладими? Хави жавоб берди

Хави «Барселона» Ла Лигада бир мавсумда 100 очко тўплай оладими, деган саволга жавоб берди.

Каталонияликлар дастлабки 5 ўйинда 4 ғалаба ва 1 дурангни қайд этишди. Жамоа 13 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

«100 очко тўплай олмаймиз, деб ўйлайман. Ҳато айтаётган бўлишим мумкин, лекин кўрамиз.

Биздан очко тортиб олишга қодир бир қанча рақиблар бор. Яхши старт олган жамоалар кўп. Ҳар доим очко йўқотиш эҳтимоли бор», — дея «Барселона» бош мураббийининг сўзларини келтиради Marca.

17 сентябрь куни «Барса» Испания чемпионатининг 6-тури доирасида «Эльче»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар