Премьер-лига 8-тури доирасидаги навбатдаги учрашув якунига етди.
«Тоттенҳэм» ўз майдонида «Лестер»ни қабул қилиб, Брендан Рожерс жамоасини тор-мор этди.
Тилеменс пенальтидан ҳисобни очган бўлишига қарамай, Кейн икки дақиқа ўтиб фарқни йўққа чиқарди. Танаффусгача ҳисоб 2:2га айлангач, Бетанкур жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Захирадан майдонга тушган Сон Ҳён Мин эса ўйин якунигача ҳет-трикини расмийлаштирди – 6:2. Кореялик футболчи жорий мавсум голлари ҳисобини очмаганди.
Шу тариқа, «Тоттенҳэм» очколари сонини 17тага етказиб, бу борада пешқадам «Ман Сити»га етиб олди. Тўплар нисбатига кўра 2-ўринда бормоқда. «Лестер» эса 1 очко билан сўнгги 20-ўринда бормоқда.
АПЛ. 8-тур
Тоттенҳэм – Лестер 6:2
Голлар: 0:1 – 6, пенальти Тилеманс, 1:1 – 8 Кейн, 2:1 – 21 Дайер, 2:2 – 41 Мэддисон, 3:2 – 47 Бентанкур, 4:2 – 73 Сон Ҳён Мин, 5:2 – 84 Сон Ҳён Мин, 6:2 – 86 Сон Ҳён Мин.
Тоттенҳэм – Льорис, Дайер, Лангле, Санчес (Ромеро, 59), Перишич (Эмерсон, 55), Сессеньон, Хейбьерг, Бентанкур, Кулусевски (Биссума, 70), Кейн, Ришарлисон (Сон Ҳён Мин, 59).
Лестер – Уорд, Кастань, Эванс, Фас, Жастин, Мэддисон, Барнс, Ндиди (Сумаре, 85), Тилеманс, Дьюзбери-Холл (Ихеаначо, 74), Дака (Варди, 74).
Огоҳлантиришлар: Ндиди (49), Дака (60), Перишич (73).