17.09.2022 15:54
10526
«Ҳакам хато қилди. «Навбаҳор» дарвозасига пенальти белгиланиши керак эди» — Ўзбекистон Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнот берди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Қизилқум» (1:0) баҳсининг 85-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди, деб ёзади UZFHM.

«Қизилқум»нинг 21-рақамли футболчиси Орифхўжа Абдуҳолиқов тўп учун курашда «Навбаҳор» вакили Азим Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатмаган. Aксинча, дарвоза томон кетаётган тўп ҳимоячининг қўлига тегиб, юқорига кўтарилиб кетган. Бу вазиятда футболчи қўлини юқорига кўтариб, ўз танасини нотабиий равишда катталаштириб, тўпнинг йўлини тўсган. 

Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов бу вазиятда Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатиб, «Навбаҳор» дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди», —  дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан беллашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар