16.09.2022 10:09
4222
Теглар
Тен Ҳаг: «Роналдуга бу гол жуда керак эди. Жамоа унга гол совға қилишни хоҳлади»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган «Шериф»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Санчо учун жуда хурсандман. Яна битта гол. У мавсум олди йиғинларда жуда кўп голлар урди ва бу мавсумда ҳозирча 3та тўп киритди. У жуда яхши ишлайди. Лекин, менимча, Жейдон янада кучли бўлиши мумкин, чунки у жуда кўп маҳоратга эга.

Роналдуга бу гол керак эди. Бу мавсумда у кўп бор голга яқин келди, у буни жуда хоҳлаганди. Биз у учун хурсандмиз ва жамоа унга гол беришни хоҳлади. Пенальтидан доим Криштиану тўп киритишини биласиз.

Қийин старт. Рақиб жуда тўғри ўйнади ва дастлабки дақиқаларда жуда кўп яккакурашларни ютиб олди. Аммо маълум бир вақтдан кейин биз яхшироқ ўйнадик ва ажойиб гол урдик», — деди нидерландиялик мутахассис клуб еаналига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар