15.09.2022 21:01
2175
Рожер Федерер фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

Бир неча йиллар давомида жаҳоннинг тенгсиз теннисчиси бўлган Рожер Федерер фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди. У бу ҳақда «инстаграм»даги саҳифасида маълум қилган.

«Катта дубулға» таснифидаги турнирларнинг 20 карра ғолиби 23-25 сентябрь кунлари Лондонда ўтадиган «Laver Cup» турниридан сўнг катта теннисдаги фаолиятини якунлайди.

Федерер – «Уимблдон» турнирининг энг совриндор теннисчиси саналади – 8 марта ғолиб бўлган. US Open’да эса ҳисобида 5та ғалаба бор. Швейцариялик ракеткачи ҳисобида 103та соврин бор. 

Қайд этиш жоиз, Федерер 310 ҳафта давомида жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган. У 2021 йилнинг март ойига қадар бу борада пешқадам бўлди, сўнг Новак Жокович карвонбошига айланганди.

Шунингдек, Федерер Дэвис Кубоги ғолиби ва Пекин-2008 Олимпиадаси ғолиби саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар