15.09.2022 17:44
12160
Теглар
«Челси» хўжайини АПЛ юлдузлари ўртасида ўйин ўтказишни таклиф қилди — тахминий таркиблар қандай бўлиши мумкин

«Челси» хўжайини Тодд Боэли Америка спортига хос қадриятларни Буюк Британияда ҳам жорий қилишни истаяпти. Янги ғоя — АПЛ юлдузлари ўртасидаги ўйин.

«Одамлар нега лигада пул йўқ деб сўрашади. Америкада бейсбол лигаси бу йил барча юлдузлар ўртасида ўйин ташкил этди. Улар 2 кун ичида 200 миллион доллар ишлаб олишди. Премьер-Лигада ҳам шимол ва жануб клубларининг юлдузлари ўртасида ўйин ўтказиш қийин эмас. Бу билан лигани молиялаштириш мумкин», деди Тодд Боэли.

Тиғиз тақвимдан норози бўлиб келаётган ва юкламалар ошиб кетгани туфайли жароҳатлардан азият чекаётган Юрген Клопп ҳамма учун жавоб қайтарди:

«Қойил, у таклиф беришни чўзиб ўтирмади! Агар бу ўйин учун тақвимдан жой топса, менга қўнғироқ қилсин. Тодд бир нарсани унутяпти, Америка спортида танаффуслар 4 ойлаб давом этади. Футболда эса ўзгача.

Нима дейишим мумкин. Балки у «Ҳарлем Глобтроттерс» баскетболчиларини ҳам АПЛ клуби билан футбол ўйинашга таклиф этар? Мухлислар хурсанд бўлишига ишончим комил эмас. Тасаввур қилинг, «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Эвертон» футболчилари бир жамоада ўйнайди. «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» футболчилари эса бошқа жамоада. У ростан ҳам шуни таклиф қилдими?»

Боэли таклифи ақлбовар қилмасдек туюляпти. Айниқса, бу мавсумда тақвим жуда тиғиз экани инобатга олинса.

Агар ростан ҳам Премьер-Лигада юлдузлар ўйини ўтказилса, «Шимол» ва «Жануб» таркиби қандай бўлиши мумкин? Sports.ru ўз тахминларини келтирди.

Дастлаб клублар харитада шимол ва жанубга ажратилди.

«ШИМОЛ» - «Ньюкасл», «Лидс», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Эвертон», «Ливерпуль», «Ноттингем Форест», «Вулверҳэмптон», «Астон Вилла», «Лестер».

«ЖАНУБ» - «Арсенал», «Тоттенҳэм», «Челси», «Вест Ҳэм», «Кристал Пэлас», «Фулҳэм», «Брентфорд», «Брайтон», «Саутҳэмптон»

Қизиқарли бўлиши учун 2 шарт қўшилди: бир клубдан кўпи билан 3 нафар футболчи таклиф қилинади, захирада бир клубдан кўпи билан 2 футболчи ўтиради.

«ШИМОЛ»: Поуп (Ньюкасл) – Триппьер (Ньюкасл), Ван Дейк (Ливерпуль), Лисандро (Манчестер Юнайтед), Канселу (Манчестер Сити) – Де Брюйне (Манчестер Сити), Фернандеш (Манчестер Юнайтед), Тиаго (Ливерпуль) – Салоҳ (Ливерпуль), Ҳоланд (Манчестер Сити), Рэшфорд (Манчестер Юнайтед)

Захира: Алиссон (Ливерпуль), Рубен Диаш (Манчестер Сити), Родри (Манчестер Сити), Фабиньо (Ливерпуль), Жеймс Мэддисон (Лестер), Энтони Гордон (Эвертон), Жейдон Санчо (Манчестер Юнайтед).

«ЖАНУБ»: Санчес (Брайтон) – Жеймс (Челси), Ромеро (Тоттенҳэм), Салиба (Арсенал), Кукурелья (Челси) – Кайседо (Брайтон), Эдегор (Арсенал), Райс (Вест Ҳэм) – Жезус (Арсенал), Кейн (Тоттенҳэм), Тоуни (Брентфорд)  

Захира: Аарон Рэмсдейл (Арсенал), Тиаго Силва (Челси), Александр Зинченко (Арсенал), Родриго Бентанкур (Тоттенҳэм), Алексис Мак Аллистер (Брайтон), Уилфрид Заа (Кристал Пэлас), Александар Митрович (Фулҳэм).

Таркиб тузишда футболчиларнинг ҳозирги жисмоний ҳолати инобатга олинган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар