14.09.2022 21:39
1945
Люка Эрнандес жароҳат сабабли 5 ҳафтага сафдан чиқди, Павар ва Упамекано тез орада сафга қайтади

«Бавария» ҳимоячиси Люка Эрнандес бир ойдан кўпроқ вақт давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, футболчи «Барселона»га қарши ЕЧЛ 2-тур ўйинида жароҳат олган. Тиббий текширувдан кейин франциялик футболчи оёқ мушакларини шикастлагани маълум бўлди.

Шу тариқа, у Франция миллий жамоасининг Миллатлар лигаси доирасида Австрия ва Данияга қарши ўйинларини ўтказиб юборади. Баҳслар 22 ва 25 сентябрь кунлари ўтади. 

Шунингдек, «Бавария» Дайо Упамекано ва Бенжамен Паварнинг жароҳати жиддий эмаслиги ва улар тез орада сафга қайтишларини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар