14.09.2022 14:07
2261
«Эвертон» «Лестер» собиқ дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди

«Эвертон» дарвозабон Элдин Якупович билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Мерсисайдликлар асосий посбон Жордан Пикфорд ва захира дарвозабони Энди Лонерган жароҳат олгани туфайли 37 ёшли швейцариялик билан қисқа муддатли битим тузди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Якуповичнинг «Эвертон» билан шартномаси 2022 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Дарвозабон сўнгги 4 йилни «Лестер» захирасида бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушмаган ҳолда ўтказганди.

Якупович фаолияти давомида «Локомотив» Москва, «Ҳалл» ва «Грасҳооппер» клубларида ҳам ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар