13.09.2022 22:51
3071
Теглар
Мюллер: «Бавария» Левандовскига «Барса»га ўтиш хато бўлганини кўрсатишига умид қиламан»

«Бавария» яримҳимоячиси Томас Мюллер Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин олдидан Левандовски ҳақида гапирди.

«Роберт кетгач, биз унинг тўпурарлик даражасидан айрилдик, аммо таркибдаги ҳар бир футболчи ҳам етарлича савияга эга. Биз бу мавсум ўзгардик. Тўғри, ўйинлар давомида аксарият мухлисларнинг «Левандовскини қайтаринг» қабилидаги ҳайқириғи қулоққа чалинади. Бироқ аминманки, стадионда бунинг аксини ҳам эшитиш мумкин бўлади. Роберт – ажойиб футболчи, ажойиб инсон. Умид қиламанки, «Бавария» Левандовскига клубни тарк этиб, «Барса»га ўтиш хато бўлганини кўрсата олади», - дея Мюллернинг сўзларини келтирган Sport.es.

Маълумот учун, «Бавария» — «Барселона» ўйини, бугун 13 сентябрь оқшомида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар