13.09.2022 22:58
3079
Теглар
«Монца» Берлусконининг танқидидан сўнг бош мураббийини истеъфога чиқарди

А Серия дебютанти «Монца» клуби жамоа бош мураббийи Жованни Строппа истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Клуб хабарига кўра, унинг ўрнига Раффаэле Палладино бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У бунгача клубнинг ёшлар жамоасида фаолият юритаётган эди.

Аввалроқ, «Монца» А Серия стартини муваффақиятсиз бошлагач, клуб президенти саналмиш Сильвио Берлускони жамоа ва унинг бош мураббийини танқид қилган эди.

Строппа ўтган мавсум бошидан буён «Монца»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа жами 50 ўйинда 24та ғалаба, 11 дуранг ва 15та мағлубият қайд этган. 

Маълумот учун, «Монца» А Серия 6-туридан кейин 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар