13.09.2022 19:11
4408
Беллингем «Боруссия»ни тарк этади. Унга «МЮ» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар

«Боруссия» яримҳимоячиси Жуд Беллингем 2023 йилги ёзги трансфер ойнасида Дортмунд клубини тарк этади.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, англиялик футболчи Бундеслигадан АПЛга қайтишни истамоқда. У ўзига асосий даъвогар бўлиб турган икки клуб - «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль»дан бирига ўтади.

Аввалроқ, Беллингемга «Реал» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. 

Жуднинг немис клуби билан амалдаги келишуви 2025 йилга қадар белгиланган.

У жорий мавсум Дортмунд клуби сафидаги 8 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар