13.09.2022 21:34
2645
Аллегри: «Влаҳович – жаҳоннинг энг яхши уч ҳужумчисидан бири»

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа форварди Душан Влаҳовични Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд билан таққослади.

«Влаҳович – Эрлинг Ҳоланд ва Килиан Мбаппе билан бирга жаҳоннинг энг яхши уч ҳужумчисидан бири. Аммо у энди халқаро майдонларда ҳам тажриба тўплаши лозим. У каби Бремерга ҳам еврокубокларда кўпроқ ўйин керак бўлади. Бремер ҳам бунгача Чемпионлар лигасида ўйнамаган», - дейди Аллегри.

Маълумот учун, «Ювентус» ЕЧЛ 2-тури доирасидаги чоршанба оқшомида ўз майдонида «Бенфика»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар