12.09.2022 23:25
6535
Теглар
Осиё кубоги U20 саралаши. Ўзбекистон Мьянмани йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U20) Саудия Арабистонида ўтаётган Осиё кубоги U20 саралаш босқичи 2-тур баҳсида майдонга тушди.

Шу куни ёшларимиз Мьянмага қарши саф тортиб, йирик ҳисобда зафар қучишди – 3:0.

Шу тариқа, вакилларимиз икки ўйинда 6 очко жамғаришди. Фарҳод Нишонов шогирдлари дастлаб турда Мальдив устидан 7:0 ҳисобида зафар қучганди.
 
Осиё кубоги U20. Саралаш босқичи. 1-тур
Ўзбекистон U20 – Мянма U20 – 3:0
Голлар:
Рустамбек Фомин 9, Шаҳзодбек Раҳматуллаев 24, Aсадбек Жўрабоев 90+4.
Четлатиш: Муҳаммадали Усмонов 87.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар