12.09.2022 02:51
5716
Теглар
А Серия. Пенальтилар, четлатишлар ва камбэк. «Ювентус» «Салернитана» билан ўйинда 90+3-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Италия А Серияси 6-тури доирасидаги якшанба кунги сўнгги учрашув якунига етди.

Туринда «Ювентус» «Салернитана»ни қабул қилиб, Кандрева ва Пентекнинг голидан сўнг биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Иккинчи бўлимда эса Бремер ҳисобни қисқартирган бўлса, Бонуччи 90+3-дақиқада пенальтидан фойдалана олмаган бўлса, қайтган тўпни дарвозага киритиб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.

90+5-дақиқада Милик гол киритиб, жамоасига мезбонларга ғалаба келтирган эди, гўё. Аммо ҳакам VARга мурожаат қилгач, Бонуччи офсайдда қолгани сабабли голни бекор қилишга қарор чиқарди. Бу вазиятдаги қўполлиги учун эса бир йўла 3 ўйинчи – Милик, Куадрадо ва Фасио майдондан четлатилди.

Яна бир баҳсда «Лацио» «Верона»дан устун келди – 2:0.

Шу тариқа, «Юве» 10 очко билан 8-ўринга тушди, «Лацио» 11 очко билан 6-ўринда бормоқда. 7 очкога эга «Салернитана» 10-ўриндан жой олган. 

А Серия. 6-тур

Ювентус – Салернитана 2:2
Голлар:
0:1 – 18 Кандрева, 0:2 – 45, пенальти Пентек, 1:2 – 51 Бремер, 2:2 – 90+3 Бонуччи.
Ювентус – Перин, Бонуччи, Бремер, Де Шильо (Алекс Сандро, 63), Паредес, Маккенни (Соуле, 84), Миретти (Фаджоли, 63), Куадрадо, Костич (Данило, 79), Кин (Милик, 46), Влаҳович.
Салернитана – Сепе, Фасио, Бронн, Данилюк, Маццокки, Кандрева, Вильена (Самбия, 90), Кулибали, Маджоре (Кастанос, 81), Пентек (Бутхейм, 61; Дьомбер, 90), Диа (Бонаццоли, 81).
Огоҳлантиришлар: Паредес (27), Кин (32), Маджоре (38), Бремер (45), Фасио (53), Пентек (55), Сепе (72), Милик (83).
Четлатишлар: Милик (90+6), Куадрадо (90+6), Фасио (90+6).
Фойдаланилмаган пенальти: Бонуччи 90+3.

Лацио – Верона 2:0
Голлар:
1:0 – 68 Иммобиле, 2:0 – 90 Луис Альберто.
Лацио – Проведель, Габаррон, Казале, Марушич, Милинкович-Савич, Башич (Луис Альберто, 55), Маркос Антонио (Весино, 65), Ладзари (Хюсай, 76), Фелипе Андерсон (Канчельери, 65), Дзакканьи, Иммобиле.
Верона – Монтипо, Чеккерини (Кабаль, 61), Хин, Коппола, Дойг, Терраччано (Депаоли, 61), Велозу (Тамез, 36), Лазович (Хрустич, 70), Илич, Анри, Лазанья (Каллон, 70).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар