11.09.2022 00:20
9258
Теглар
Ла Лига. «Барселона» ноқулай рақиби «Кадис»ни тор-мор этиб, 1-ўринга кўтарилди

Испания чемпионатининг 5-турида «Барселона» меҳмонда сўнгги поғонадаги «Кадис»ни (0) де Йонг, Левандовски, Фати ва Дембеленинг голлари эвазига йирик ҳисобда мағлуб этди ҳамда 13 очко билан 1-ўринга кўтарилди.

Эътиборлиси, беллашув 83-дақиқада мухлис ва операторнинг саломатлиги ёмонлашгани боис тўхтатилди. Уларга 45-50 дақиқа давомида ёрдам кўрсатилди, сўнг баҳс якунига етказиб қўйилди.

Таъкидлаш керакки, Каталония клуби «Кадис»га қарши 4 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди. 

Ла Лига. 5-тур
Кадис — Барселона 0:4

10 сентябрь, «Нуэво Мирандилья»
Голлар: де Йонг (55), Левандовски (65), Фати (86), Дембеле (90+2).
Кадис – Ледесма, Сальдуа, Эрнандес, Мбайе, Эспино, Алекс Фернандес (Аларкон, 59), Алехо (Бонгонда, 60), Сан-Эметерио (Алькарас, 72), Перес (Мабил, 72), Собрино (Негредо, 72), Окампо.
Барселона – тер Стеген, Бельерин, Пике, Араухо, Бальде (Алонсо, 78), Бускетс, де Йонг, Гави (Педри, 57), Депай (Левандовски, 57), Рафинья (Фати, 72), Торрес (Дембеле, 57).
Огоҳлантиришлар: Рафинья (16), Бускетс (53), Перес (56).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар