11.09.2022 21:56
17099
Теглар
«Барса» қишда 4 футболчиси билан хайрлашмоқчи

«Барселона» раҳбарияти қишки трансфер ойнасида маоши нисбатан юқори бўлган аксарият ўйинчилар билан хайрлашишни режалаштирган, дея ёзмоқда Diario Sport.

Манба хабарига кўра, «Барса» қишки трансфер ойнасида ёзда бошлаган ишини якунлаб қўймоқчи. Клубнинг энг асосий мақсади маошлар ҳажмини қисқартириш бўлади. Ёзда таркибдаги ҳеч бир футболчи маоши камайишига рози бўлмади. Маошлар ҳажми Мартин Брэйтуэйт, Миралем Пьянич ва Рики Пучнинг кетиши орқали камайтирилди, холос.

Қайд этилишича, «Барселона» қишда Френки де Йонг, Жерар Пике, Жорди Альба ва Мемфис Депай билан хайрлашади. Бу ўйинчилар клубнинг энг кўп маош олувчи ўйинчиларидандир.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар