09.09.2022 11:43
9329
Моуриньо: «Ҳаммаси нотўғри кетаётгандек. Яхшиямки, гуруҳда яна 5та ўйин бор»

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигаси 1-тури доирасидаги «Лудогорец» (1:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ажойиб ўйнадик демоқчи эмасман, лекин кўрсатганимиз мағлубиятга учрамаслик учун етарли эди. Бизда тўп киритиш учун имкониятлар бўлди, аммо рақибнинг голидан кейин вазият янада мураккаблашди. Яхши ҳаракат қилдик, ҳисобни тенглаштирдик, кейин яна мағлуб бўлдик.

Ҳозир ҳамма нарса нотўғри кетаётгандек туйғу бор. Яхшиямки, биз плей-оффда эмас, балки гуруҳ босқичидамиз. Олдинда яна 5та ўйин бор. Биринчи ўйинда ғалаба қозониш сизни ҳар доим фойдали ҳолатга олиб келади, аммо бунинг ўрнига энди биз босимни ҳис қиламиз.

Қироличанинг вафотидан жуда хафаман. Мен Буюк Британияда бегона эмасман, бу — менинг уйим, биз у ерда кўп йиллар яшадик. У ажойиб инсон эди. Уни ҳурмат қилмайдиган одамни билмайман», — деди Моуриньо Sky Sport Italia нашрига.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар