06.09.2022 01:50
3204
Теглар
РПЛ. «Торпедо» «Ростов»га аламли тарзда ютқазди, Эркинов тўлиқ ўйнади

Россия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда аутсайдер «Торпедо» ўз майдонида «Ростов»ни қабул қилиб, 90+9-дақиқада пенальтидан ўтказиб юборилган тўп эвазига мағлубиятга учради. Эътиборлиси, Карпин жамоаси пенальтини 3 бор амалга оширди, аммо ВАР мезбонлар посбони зарба берилмасдан чизиқни тарк этди, деб ҳисоблади. Бабурин дастлабки 2 зарбани қайтарганди.

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Ҳожимат Эркинов тўлиқ ҳаракат қилди.

«Торпедо» 1 очко билан 15-поғонада қолди. «Ростов» очколарини 16тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. 

РПЛ. 8-тур
Торпедо — Ростов 0:1

5 сентябрь. «Фишт»
Гол: Осипенко (90+9, пенальти).
Торпедо – Бабурин, Смольников, Кутепов, Нетфуллин, Кожемякин, Самсонов, Эркинов, Енин (Ле Таллек, 81), Рейхмен (Померко, 56), Лебеденко (Турищев, 56), Караев (Коста, 87). 
Ростов – Песьяков, Терентьев (Чернов, 16), Осипенко, Мелехин, Сильянов, Уткин, Глебов, Щетинин (Голенков, 69), Тугарев (Муамба Нтумба, 69), Полоз (Миронов, 46), Комличенко.
Огоҳлантиришлар: Смольников (11), Эркинов (14), Рейхмен (19), Лебеденко (43), Енин (59), Кутепов (90+1), Кожемякин (90+4), Самсонов (90+6), Бабурин (90+7).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар