05.09.2022 19:15
9262
Винисиус Испания фуқаролигини олди

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Испания паспортини олди, дея хабар бермоқда Marca.

Бразилиялик ҳужумчи Испания фуқаросига айлангач, клубда Европа Иттифоқидан бўлмаган мамлакат фуқаролари учун ажратилган битта ўрин бўшади.

22 ёшли форварднинг Мадрид клуби билан амалдаги келишуви 2024 йилга қадар имзоланган. Томонлар ҳозирда 2028 йилга қадар белгиланган янги шартнома борасида музокара олиб боришмоқда. Унга кўра, футболчининг товон пули 1 млрд еврони ташкил этиши мумкин.

Маълумот учун, Винисиус Ла Лига жорий мавсумида 4 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. У Бразилия миллий жамоасида 14 ўйинда битта гол киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар