05.09.2022 21:57
7105
«ПСЖ» президенти: «Айрим клубларни 1,8 млрд евро қарзи бор, бу футбол учун хавфли»

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳилайфий Европа клубларининг молиявий ҳолати ҳақида гапирди.

«Айрим клубларнинг 1,8 миллиард евро миқдорда қарзи бор. Бу яхши ҳолат эмас. Худога шукурки, бизда қарздорлик йўқ, бу ишларимиз самарасидир.

Тўғри, коронавирус пандемияси даврида биз кўп пул йўқотдик, буни яширмаймиз. Бошқа клублар эса катта қарздорга айланишди. Бу жиддий хавф, футбол учун хавфли. 

Айрим клуб президентлари узоқ йиллар ўз жойларини банд қилиб, кетгач янги президент бўйнига катта қарздорликни қолдириб кетишди. Бу ҳаммаси қисқа муддат ичида бўлмаган, бир неча йилда ҳосил бўлган.

Бундай вазиятга тушиб қолишдан барча клублар эҳтиёткор бўлишлари лозим. Бу футболни йўқ қилиши мумкин. Бизга футбол клубларини катта қарздорлик балосидан қутқарадиган ва ҳимоя қиладиган қоидалар ва тизим керак», - дея Ал Ҳилайфийнинг сўзларини келтирган Football Talks. 

Аввалроқ, «Барселона»нинг 1,8 миллиард евро қарзи борлиги ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар