03.09.2022 15:52
2216
«Навбаҳор» 17 йилдан сўнг яримфиналда. «Пахтакор» собиқ футболчилари томонидан жазоланган тўқнашувдан фоторепортаж

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалининг марказий баҳси Наманганда бўлиб ўтди. 

«Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўртасидаги азалий қарама-қаршилик 5 кун аввалги Суперлига баҳсидан (1:1) фарқли тарзда ўтди. Чемпионат баҳсида рақибидан нисбатан яхшироқ кўринган «шерлар» бу сафар индивидуал хатоларга кўп йўл қўйишди ва хавфли вазиятлар яратишда ҳам қийналишди.

Шаҳзод Азмиддиновни ҳисобни очганига қарамай, Одил Ҳамробеков ва Икром Алибоевнинг қўпол хатоларидан сўнг юзага келган пенальтилар мезбонларга ғалаба келтирди (2:1). Эътиборлиси, «Навбаҳор»нинг голлари собиқ «пахтакорчи» Жамшид Искандеров ҳисобига ёзилди. Иккинчи пенальтини тошкентликларнинг яна бир собиқ яримҳимоячиси Асад Собиржонов ишлади.

Шу тариқа Наманган клуби 17 йилдан сўнг илк бор Ўзбекистон Кубоги яримфиналига йўл олди. «Пахтакор» эса охирги 4 йилда биринчи марта финалга чиқа олмайдиган бўлди. 

Эҳтиросларга бой ўтган, Бабаян собиқ жамоасини турнирдан чиқариб юборган беллашувдан олинган фотосуратларни томоша қилинг.


Суратлар муаллифи — Боймирза Халилов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар