02.09.2022 02:18
1157
Теглар
Навас «ПСЖ»да қолишини маълум қилди

Кейлор Навас ушбу трансферлар ойнасида «ПСЖ»ни тарк этмайди.

35 ёшли дарвозабон ўзининг «инстаграм» саҳифасида Париж жамоасида қолишини маълум қилди.

Жанлуижи Доннарумма асосий дарвозабонга айлангани сабабли коста-рикалик посбон таркибдаги ўрнини йўқотган ва унинг «Наполи»га ўтиши айтилганди.

Навас бу мавсумда ҳали майдонга тушмаган. Унинг «ПСЖ» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар