02.09.2022 00:44
3387
Теглар
«Милан» Дест ва Вранкс трансферларини эълон қилди

«Барселона» Сержиньо Дест билан хайрлашди.

«Милан» америкалик 21 ёшли ҳимоячини ижарага олди. «Россонери»да футболчини 20 млн еврога сотиб олиш мажбурияти бор.

Дест «Барса»га 2020 йил ёзида «Аякс»дан ўтганди. У сўнгги мавсумда Ла Лигада 21та баҳсда майдонга тушиб, 3та голга ассистентлик қилган.

Шунингдек, «Вольфсбург» ҳавбеки Астер Вранкс ҳам ижара асосида «Милан»га ўтди. А Серия чемпионида 19 ёшли немисни 12 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Яримҳимоячи ўтган мавсумда Бундеслигада 24та ўйинда 2та тўп киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар