28.08.2022 22:52
11565
«Бугун очко йўқотдик». Шацких Намангандаги ўйин, 30 йил олдинги ташрифи ва акаси ҳақида

Суперлига 17-тури доирасидаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» (1:1) ўйинидан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

«Барчани кўриб турганимдан хурсандман. Бугун яхши ўйин гувоҳи бўлдик. Икки жамоа ҳам чемпионлик учун курашаётгани боис ўйин анча қизиқарли ва кескин ўтди. Мухлислар ҳам қизиқарли футбол кўришди. Бундай баҳсларда кўплаб вазиятлар кутиш тўғри эмас. Ўйлайманки, ўйингоҳ тўла мухлислар уйга ўйиндан қониққан ҳолда қайтишди.

Акам Олег Шацких қаерда? У узоқ йиллардан буён Москва вилоятида истиқомат қилмоқда. Ҳозирда у футболда эмас, бошқа соҳада.

Наманганда сўнгги марта 30 йил аввал айнан «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувига келгандим. Ўшанда акамнинг голи эвазига бу ердан ғалаба билан қайтгандик. 

75-80 фоиз клублар уч марказий ҳимоячи билан ўйнаяпти. Замонавий футболга мослашиб борамиз. Тактик тарафдан сюрпризлар мавсум давомида етарлича бўлади. Бугун очко йўқотдик, кубок баҳсида қаерда ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ.

«Навбаҳор»га қарши ҳам алоҳида эмас, одатдагидек тайёргарлик кўргандик. Рақиб жамоани яхши ўргангандик дея оламан. Бугун «Навбаҳор» биз кутгандек ўйнади, ҳайрон қолдиргани йўқ», - дея Шацких сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар