27.08.2022 23:31
4416
Теглар
Бундеслига. «Бавария» мавсумда биринчи марта очко йўқотди

Германия чемпионатида 4-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Бавария» ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини қабул қилди.

43-дақиқада Тюрам меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада Сане ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан асраб қолди.

Натижада «Бавария» мавсумда биринчи марта очко йўқотди. Шу пайтгача мюнхенликлар қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонишган эди.

Бу натижадан сўнг, «Бавария» 10 очко билан биринчи ўринга кўтарилди. «Боруссия М» 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Бундеслига, 4-тур
Бавария – Боруссия М 1:1 (0:1, 1:0)

27 август, «Альянц-Арена» стадиони
Голлар: 0:1 – 43 Тюрам, 1:1 – 83 Сане. 
Бавария – Нойер, Павар, Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Забитцер (Мусиала, 67), Киммих, Мюллер, Мане (Гнабри, 68), Коман, Сане (де Лигт, 85).
Боруссия М – Зоммер, Скалли, Эльведи, Итакура, Нетц, Крамер, Хофманн (Херрманн, 85), Нойхаус (Фридрих, 77), Коне (Янчке, 85), Плеа (Вольф, 52), Тюрам.
Огоҳлантиришлар: Плеа (37), Киммих (63), Забитцер (63), Сане (80), Крамер (90), Павар (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар