27.08.2022 23:38
6284
А Серия. «Рома» «Ювентус» билан дуранг қайд этиб, 3-ўринга кўтарилди, «Торино»да ғалаба

Италия А Серияси 3-тури доирасидаги марказий ўйин Туринда ўтди.

«Ювентус» ва «Рома» ўртасидаги учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Влаҳович жарима зарбасидан йўллаган ажойиб голи билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Дибаланинг узатмаси ва Абраҳамнинг голи эвазига «Рома» ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Ушбу натижа ўйин якунигача ўзгармади.

Шу куни Элдор Шомуродов римликлар захира ўриндиғидан жой олган бўлса-да, майдонга тушмади.

Шу тариқа, Моуриньо шогирдлари 7 очко билан ҳозирча 3-ўринга кўтарилди. Аллегри шогирдлари 5 очко билан 6-ўринда бормоқда. 

Яна бир ўйинда «Торино» сафарда «Кремонезе»ни мағлуб этди. Пешқадам «Лацио» ва «Торино» ҳисобида ҳам 7 очкодан мавжуд.

А Серия. 3-тур
Ювентус – Рома 1:1

Голлар: 1:0 – 2 Влаҳович, 1:1 – 69 Абраҳам.
Ювентус – Шченсни, Де Шильо, Данило, Бремер, Алекс Сандро, Куадрадо (Маккенни, 77), Рабьо (Закария, 58), Костич, Локателли (Ровелла, 86), Миретти (Милик, 77), Влаҳович (Кин, 86).
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Челик, 62), Смоллинг, Манчини (Эль-Шаарави, 46), Рожер, Спинаццола (Залевски, 46), Матич, Кристанте, Пеллегрини (Бове, 90), Дибала (Кумбула, 78), Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Локателли (6), Кристанте (41), Костич (77), Челик (90).

Кремонезе – Торино 1:2
Голлар: 0:1 – 17 Влашич, 0:2 – 65 Радонич, 1:2 – 80 Серникола.
Кремонезе – Раду, Бьянкетти, Васкес, Айву (Куальята, 85), Валери, Эскаланте (Чиофани, 85), Пикель (Аскасибар, 69), Баэс (Серникола, 62), Дессерс, Окереке, Дзанимаккья (Буонаюто, 62).
Торино – Милинкович-Савич, Синго, Родригес, Схюрс, Буонджорно (Джиджи, 70), Айна (Войвода, 56), Линетти, Влашич, Радонич (Лукич, 85), Риччи, Санабрия (Пеллегри, 85).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар