24.08.2022 14:50
2859
Ёшлардан ёқимли футбол, аммо тажрибали жамоа кейинги босқичда. «Жар»даги «жанг»дан фоторепортаж

23 август куни Тошкентдаги «Жар» стадионида Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган марказий ўйин бўлиб ўтди. 

Тажрибали футболчилардан иборат «Навбаҳор» Темур Кападзенинг ёшлардан ташкил топган «Олимпик»и билан тўқнаш келиб, Жамшид Болтабоевнинг 20-дақиқадаги голи эвазига ғалаба қозонди ва чоракфиналга йўл олди.

Беллашувга тўхталсак, «Олимпик» биринчи рақам остида ўйнади. Бабаян жамоаси эса ўзига керакли голни уриб олгач, ҳимояда мустаҳкам турди, хавфли вазияларда Ўткир Юсупов ва Даврон Ҳошимов жамоа жонига ора кирди.

Сўнгги дақиқагача мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турган, тўқнашувларга бой ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилинг. 


Аъзамжон Иззатиллаев олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар