22.08.2022 14:40
4104
Мбаппе «ПСЖ»да асосий пенальтичи бўлиб қолади

Килиан Мбаппе «ПСЖ»нинг асосий пенальти тепувчиси бўлиб қолади.

Журналист Адриен Греньенинг хабар беришича, франциялик футболчи бутун мавсум давомида Париж жамоасининг 11 метрлик жарима зарбаларини амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, Лига 1 2-тури доирасидаги «Монпелье» (5:2) билан ўйиндан сўнг Мбаппе ва Неймар ўртасида пенальти туфайли можаро юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Бразилиялик вингер французнинг жамоада асосий пенальти тепувчи эканлигидан норози эди. Ўша баҳсда Мбаппе 11 метрлик зарбани голга айлантира олмаган, Неймар эса пенальтидан унумли фойдаланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар