22.08.2022 23:28
2875
Теглар
А Серия. Смоллингнинг голи «Рома»га дебютант устидан ғалаба келтирди, Шомуродов захирада қолди

Италия А Серияси 2-тури доирасида «Рома» чемпионат дебютанти «Кремонезе»ни қабул қилди.

Римдаги учрашувнинг 65-дақиқасида ҳимоячи Крис Смоллинг томонидан киритилган гол Жозе Моуриньо шогирдларига рақиб устидан ғалаба келтирди – 1:0. 

Кетма-кет иккинчи учрашувда ҳам Элдор Шомуродов захира ўриндиғида қолдирилди.

Шу тариқа, «Рома» икки ўйиндан кейин 6 очко жамғариб, турнир жадвалида ҳозирча «Наполи» ва «Интер»дан кейинги 3-ўринда бормоқда.

А Серия. 2-тур
Рома – Кремонезе 1:0

Гол: 1:0 – 65 Крис Смоллинг.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Челик, 86), Смоллинг, Манчини, Рожер, Спинаццола (Залевски, 73), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло (Эль-Шаарави, 45), Дибала (Матич, 72), Абраҳам.
Кремонезе – Раду, Гильоне (Баэс, 56), Кирикеш, Лочошвили (Чиофани, 85), Айву (Бьянкетти, 57), Валери, Пикель, Аскасибар, Дессерс, Окереке (Тсаджу, 78), Дзанимаккья (Буонаюто, 56).
Огоҳлантиришлар: Айву (24), Дзанимаккья (50), Бьянкетти (79).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар