Кунде 2-турда ҳам «Барса»га ёрдам бера олмайди. Ла Лига уни рўйхатдан ўтказмаяпти
Ҳимоячи Жюль Кунденинг «Барселона»даги дебюти кечикмоқда.
Каталония клуби 21 август куни Ла Лиганинг 2-тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши майдонга тушади, аммо франциялик футболчи бу ўйин учун қайдномага киритилмайди, деб ёзади Marca.
«Кўк-анорранглилар» ҳалигача 23 ёшли футболчини Испания чемпионати учун рўйхатдан ўтказа олмаган.
Ҳужумчилар Мемфис Депай ва Пьер-Эмерик Обамеянгнинг сотилиши «Барса»га Кундени рўйхатдан ўтказиш имконини бериши кутилмоқда.
Ла Лиганинг 3-турида «Барса» 28 август куни «Вальядолид»ни қабул қилади.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар