19.08.2022 20:07
3494
Гальтье Мбаппе ва Неймарнинг пенальти сабаб келишмай қолганини рад этди

«ПСЖ» бош мураббийи Кристоф Гальтье жамоа ҳужумчилари Мбаппе ва Неймарнинг ўзаро келишмовчилиги ҳақида гапирди.

«Неймар ва Мбаппе ўртасида ҳеч қандай кескинлик ёки келишмовчилик йўқ. «Монполье» билан ўйиндан кейин биз ўзаро учрашдик ва барчасини ўз ўрнига қўйдик. 

Ўшанда иккинчи пенальтидан олдин ҳеч нима рўй бергани йўқ. Неймар ва Мбаппе пенальти олдидан ўзаро маслаҳатлашишди, ҳаммаси шу. 

Неймар 11 метрлик жарима нуқтасини амалга оширишни ўз гарданига олгач, Килиан унга ён босди», - дея парижликлар устозининг фикрини келтирган клуб расмий сайти.

Аввалроқ, Неймар жамоанинг асосий пенальтичиси Мбаппе эканидан норози бўлаётгани ҳақида хабар қилинган ва футболчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик борлиги айтилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар