16.08.2022 15:38
3414
Невилл: «МЮ» — футболчилар учун қабристон. 10 йилда трансферларга 1,2 млрд фунт сарфланди, уларнинг 75 фоизи муваффақиятсиз»

Гари Невилл «Манчестер Юнайтед»ни футболчилар учун қабристон деб атади. 

Клуб Премьер-лига мавсумини «Брайтон» (1:2) ва «Брентфорд»дан (0:4) учралган мағлубиятлар билан бошлади ва турнир жадвалида 20-ўринни эгаллаб турибди. 

«Клубнинг сўнгги 10 йилдаги муаммоларидан бири шундаки, улар стратегиядан воз кечишди ва  мураббийларни ўзгартириб, уларга ўйинчиларни танлашни назорат қилишларига рухсат беришди. Бу — жиддий муаммо. 10 йил давомида клуб 1,2 млрд фунт стерлинг сарфлади, трансферларнинг 75 фоизи муваффақиятсизликка учради ва фақат 5 фоизи ишлади. Яна 20 фоизи — ўртача. Шунчаки трансферлар бўйича даҳшатли тарих. 

Кўпчилик каби Варан, Санчо, Роналду билан шартномалар мени ҳам илҳомлантирганди. Ди Мария келди ва ҳаммамиз: «Оҳ, у яхши харид бўлди», дедик. Лекин аслида клуб футболчиларнинг қабристонига айланган. 

Футболчилар ҳозир бу ерга келиш-келмаслик ҳақида ўйлашмоқда. Клуб ўйинчиларни ололмайди, академия эса самарасиз ишламоқда», — дейди «МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Sky Sports'га.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар