16.08.2022 13:18
7899
«МЮ» кийиниш хонасида аҳиллик йўқ. Де Хеа ва Магуайр ўртасидаги муносабатлар таранглашган

«Манчестер Юнайтед» футболчилари жамоа ичида муносабатларни ўрната олишмаяпти.

The Athletic'нинг хабар беришича, жамоа ичида сўнгги йиллардаги етакчи клублар билан солиштирганда аҳиллик аа масъулият етишмаяпти. 

Дарвозабон Давид Де Хеа ва марказий ҳимоячи Ҳарри Магуайр ўртасидаги муносабатлар таранглашгани айтилмоқда. Бундан ташқари баъзилар манкунианликларнинг ўтган мавсумдаги ёмон ўйинлари туфайли Магуайрдан сардорлик боғичи олинишини кутишган, аммо Эрик тен Ҳаг бундай қилмади.

Нидерландиялик мутахассис қўл остида «МЮ» Премьер-лигада мавсумни иккита мағлубият билан бошлади — «Брайтон» (1:2) ва «Брентфорд» (0:4).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар