16.08.2022 13:17
3097
Теглар
«Астон Вилла» 30,5 млн еврога сотиб олган ҳимоячи ярим йилга сафдан чиқди 

«Астон Вилла» футболчиси жароҳати сабаб 6 ойни ўтказиб юборади.

Ҳимоячи Диего Карлос Англия чемпионати 2-туридаги «Эвертон»га (2:1) қарши ўйинда жароҳат олди.

Бирмингем клубининг хабар беришича, 29 ёшли бразилияликнинг ахилл пайлари шикастланган.

Футболчи жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлади, шундан сўнг у реабилитация дастурини бошлайди. Қайта тикланнш тахминан 6 ой давом этиши кутилмоқда.

Май ойида «Астон Вилла» Карлос трансфери учун «Севилья»га 30,5 млн евро тўлаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар