Россия ва Ўзбекистон ноябрь ойида ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва Россия футбол иттифоқи (РФИ) ўртоқлик ўйинини ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Metaratings хабарига кўра, баҳс ноябрь ойида ўтказилиши мумкин. Ҳозирча ЎФА якуний қарорни қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Россия миллий жамоаси ФИФА ва УЕФА қошидаги ҳар қандай расмий мусобақалардан четлатилган.
Аввалроқ, РФИ кузда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақидаги хабарни тасдиқламаган ва инкор ҳам қилмаган эди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар