07.08.2022 20:22
5555
Теглар
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Арманистонни мағлуб этиб, турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди

Шахмат олимпиадасининг 9-турида турнир давомида мағлубиятга учрамаган икки жамоа Ўзбекистон ва Арманистон вакиллари баҳс юритишди. 

Унда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жавоҳир Синдоров ва Жаҳонгир Воҳидов ғалаба қозонган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов дуранг қайд этишди. 

Мағлубият нималигини билмаётган Ўзбекистон очколарини 16тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди. 

Мусобақа якунига яна икки тур қолди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар