07.08.2022 18:54
2798
РПЛ. «Торпедо» яна ютқазди, Ҳожимат Эркинов биринчи марта асосий таркибда тушди

Россия чемпионатида 4-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

Москванинг «Торпедо» клуби ўз майдонида «Химки» билан ўйнади ва 1:3 ҳисобида ютқазди.

Мезбонлар таркибида ўзбекистонлик Ҳожимат Эркинов илк маротаба асосий таркибда тушди ва ўйиннинг энг фаол футболчиларидан бири бўлди. Унинг қанотлардан жарима майдонига оширган тўпларидан кейин хавфли вазиятлар юзага келиб турди.

4 турдан кейин «Торпедо» ҳисобида 1 очко бор ва клуб сўнгги ўринлардан бирида бормоқда. «Химки» 7 очко билан 4-ўринга чиқиб олди.

РПЛ, 4-тур
7 август
Торпедо – Химки 1:3 

Голлар: 0:1 – 15 Руденко, 1:1 – 25, пенальти Померко, 1:2 – 68 Долгов, 1:3 – 72 Долгов. 
Торпедо – Ботнарь, Смольников, Нетфуллин, Кожемякин, Самсонов, Рязанцев (Темников, 78), Померко (Цаллагов, 83), Енин (Рейхмен, 65), ЭРКИНОВ, Лебеденко (Турищев, 64), Караев (Султонов, 65).
Химки – Лантратов, Никитин, Данилкин, Филин, Боженов, Зуев (Кухарчук, 63), Глушаков (Камишев, 66), Мирзов, Ломовицкий (Черный, 83), Гбане (Юран, 83), Руденко (Долгов, 63).
Огоҳлантиришлар: Мирзов (48), Енин (51), Ломовицкий (52), Эркинов (57).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар