06.08.2022 12:02
5417
«Реал» ҳимоячиси Каталония клубига ўтди

«Реал»нинг чап қанот ҳимоячиси Мигель Гутьеррес фаолиятини «Жирона»да давом эттиради. 

21 ёшли футболчи Ла Лигага қайтган Каталония клуби билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер қиймати ошкор қилинмади. 

Аввалроқ Мадрид клуби футболчи трансферининг 50% ҳуқуқини сақлаб қолиши хабар берилганди. 

Гутьеррес ўтган мавсумда Испания чемпионатида 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар