06.08.2022 12:03
5690
Мане: «Агар яна учрашса, «Бавария» «Ливерпул»ни мағлуб этади»

«Бавария» ҳужумчиси Садио Мане собиқ жамоаси «Ливерпул»ни мағлуб эта олишига ишонмоқда.

Сенегаллик футболчи 2019 йилда «Ливерпул»да ўйнаб, Чемпионлар Лигасида «Бавария» дарвозасига урган гол ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Балки, менинг энг севимли голимдир, деганман. Лекин ҳозир уни биринчи эмас, иккинчи севимли гол, деб айтган бўлардим, чунки энди Мануэль Нойер — жамоадошим.

Йўқ, ҳазиллашяпман... Албатта, яхши гол бўлган, деб ўйлайман. Биз яхши ўйин ўтказгандик. Бу аллақачон ўтмишда қолди.

Агар бу жамоалар яна учрашса, албатта, «Бавария» «Ливерпул»ни мағлуб этади», — дея Маненинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар