06.08.2022 08:36
2969
Лапорта: «Агар жин «Барса»га 3та тилак имкониятини берса, тўпурар, кўп бор «Олтин бутса»ни ютган ва голларни кафолатлайдиган ҳужумчини сўрардик»

Жоан Лапорта Роберт Левандовскининг трансфер жараёни ҳақида гапирди. 

«Биз «тўққизлик» футболчи билан шартнома имзолаш ниятида эдик. Агар жин пайдо бўлиб, биздан 3та тилак айтишимизни сўраса, тўпурар, кўп марта «Олтин бутса» соҳиби бўлган ва голларни кафолатлайдиган ҳужумчини айтардик. Ҳаммаси — Левандовски. 

Нима бўлди? Унинг агенти билан яхши муносабатим бор. Сўрадим: «Имконият борми?» Ва у Роберт ҳам буни хоҳлашини айтди. Дарҳол «Бавария» билан боғландик. 

Роберт трансфер амалга ошиши эҳтимоли ҳақида сўради. Уни тинчлантирдим. Унга фақат бир ўйинчи билан шартнома тузган тақдиримизда, бу ўзи бўлишини айтдим. 

Унга кўпроқ пул таклиф қилган бошқа клублар ҳам бор эди. У шундай вазиятда бу ерга келишга тайёр бўлганидан хурсандман ва миннатдорман. Бошқа клублар босимига қарамай, буни амалга оширгани учун... 

«Барса» катта куч сарфлади ва Роберт ҳамда унинг агенти иродаси туфайли мукофотланди», — деди каталонияликлар президенти польшалик форварднинг тақдимот маросимида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар