06.08.2022 11:02
2306
Теглар
Клопп АПЛ тақвимини танқид қилди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ жорий мавсуми тақвимини танқид қилди. Унга ЖЧ-2022 ўтказиладиган вақт ва тақвимнинг тиғиз экани ёқмаяпти. 

«Агар барча футболчиларда танаффус бўлса, бу муаммо эмас, бу яхши. Бу худди Германиядаги қишки танаффусга ўхшайди.

Муаммо шундаки, жаҳон чемпионатида ўйнайдиган футболчилар жуда тиғиз тақвимга дуч келишади. Бу ҳақда ўйласам, жаҳлим чиқади. Буни ҳамма тушуниб турибди, аммо ўзгартиришни истамаяпти.

Юқори савиядаги футболчилар йил бўйи бир маромда ўйнай олмайди, танаффуслар бўлиши керак. Нега бу ҳақда гапирмаслигимиз керак? Хонимлар ва жаноблар, ФИФА, Премьер-лига, FA, — қачон бир-бирингиз билан мулоқот қиласиз? Бу жаҳон чемпионати жуда ноқулай вақтда ўтмоқда», — деб Клопп сўзларини келтирмоқда Mirror.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар