Артета: «Арсенал» дастлабки яримсоатда қойилмақом ўйнади»
«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 1-тури доирасида «Кристал Пэлас» (2:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
«Энг муҳими — биринчи ўйинда ғалаба қозониш, ўзига бўлган ишонч ва жадалликка эга бўлиш. Шундан сўнг нимани яхшилашимиз кераклиги ҳақида гапириш мумкин.
Салиба бу кеча қойилмақом ўйнади. Старт — биринчи ярим соатдаги ўйинимиз ажойиб бўлди, кўпроқ гол уришимиз керак эди.
Бу ерда ғалаба қозониш учун сабр керак — буни уддаладик. Бу — биз ривожлантирмоқчи бўлган менталитетнинг бир қисми», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар