06.08.2022 18:26
5173
АПЛ. Митровичнинг дубли «Фулҳэм»га «Ливерпуль» билан баҳсда дуранг келтирди

АПЛ 1-тури доирасидаги шанба кунги дастлабки ўйин «Фулҳэм» ва «Ливерпуль» ўртасида ўтди.

«Крейвен Коттеж» стадионидаги ўйинда лига дебютанти Митровичнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада Нуньес АПЛдаги дебютида гол киритиб ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

72-дақиқага келиб яна ўша Митрович ўзи пенальти ишлаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

80-дақиқада эса Муҳаммад Салоҳ ўз голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2. 

Шу тариқа, ўтган йилги АПЛ вице-чемпиони турнирни дуранг билан бошлади.

АПЛ. 1-тур
Фулҳэм – Ливерпуль 2:2

Голлар: 1:0 – 32 Митрович, 1:1 – 64 Нуньес, 2:1 – 72, пенальти Митрович, 2:2 – 80 Салоҳ.
Фулҳэм – Родак, Тете, Рим, Адарабиойо, Робинсон, Кебано (Соломон, 66), Рид, Перейра, Пальинья, Декордова-Рид, Митрович.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон, Тиаго Алькантара (Эллиотт, 51), Фабиньо (Милнер, 59), Фирмино (Нуньес, 51), Салоҳ, Диас (Карвалью, 78).
Огоҳлантириш: Тете (17).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар