05.08.2022 14:20
8825
Зоҳид Каримов: «SportTV» АПЛ трансляциясини сотиб олиш бўйича савдога киргани ҳам йўқ. Туҳматдан тийилинг»

Бугун, 5 августдан Англия Премьер-лигасида янги мавсум старт олади. Сўнгги йилларда ушбу чемпионат баҳсларини Ўзбекистон ҳудудида «UzReport» ва «FutbolTV» телеканаллари кўрсатаётганди. 

Бу йилги мавсум трансляцияси ҳозирча сотиб олинмади. Канал директори Ойбек Ортиқов бунга сабаб нархлар бир неча баравар қимматлашганини, бунга «Sport» айбдор эканлигини маълум қилди. 

Ўз навбатида «Sport» телеканали директори Зоҳид Каримов айбловларга жавоб берди.

«АПЛ масаласида турли фикрлар билдирилмоқда. Очиғи ҳуқуқ масаласи бозорини тушунмасдан «фатво» чиқараётганлар барибир айбдор қидираверади. «SportTV» АПЛни кўрсатиш бўйича савдоларга киришгани ҳам йўқ, режада ҳам бўлмаган. Сабаби олинганларини сиғдиришнинг ўзи қийин.

Мендаги маълумотларга кўра, АПЛни Ўзбекистон ҳудудида Setanta Sports кўрсатмоқчи. Шунинг учун МТРК ёки «Sport» телеканалини айблашда тухматдан тийилинг. (Мурожаат эгасини топади деган умиддаман). 

Биз имкониятимизга қараб мусобақаларни оламиз», — деб ёзади Зоҳид Каримов «твиттер»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар