05.08.2022 23:34
3111
Вейналдум «ПСЖ»дан «Рома»га ўтди

«Рома» клуби «ПСЖ» хавбеки Жоржиньо Вейналдум Италия А Сериясига кўчиб ўтганини эълон қилди.

Рим клуби расмий сайти хабарига кўра, нидерландиялик яримҳимоячи сотиб олиш шарти билан 2023 йилнинг ёзига қадар ижарага олинган. 

Қайд этилишича, Рим клуби Вейналдумни 8 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун Жоржиньо римликлар сафида камида 50% ўйинда майдонга тушиши керак.

Маълумот учун, Вейналдум ўтган мавсум Париж клуби сафида Францияда 31 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар