05.08.2022 17:52
4545
«Рома» Белоттини сотиб олиш учун Шомуродовни сотмоқчи

«Рома» ҳужум чизиғини Андреа Белотти билан кучайтириш фикридан қайтгани йўқ.

Инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, Рим клуби раҳбарияти ва бош мураббий Жозе Моуриньо айнан италиялик 28 ёшли форвардни «Рома»га таклиф этиш учун Элдор Шомуродовни бошқа клубига сотишга ёки ижарага беришга рози бўлган. Белотти айни дамда эркин агент сифатида Шомуродовнинг Рим клубини тезроқ тарк этишини кутмоқда. Ўзбекистонлик ҳужумчининг ўрнини у эгаллайди.

Қайд этилишича, римликлар маошлар учун ажратилган харажатлар ошмаслиги мажбурияти сабабли Белоттини таклиф этиш учун энг аввало Шомуродов билан хайрлашишга мажбур. Андреа Римда йиллик 3 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Элдорнинг йиллик маоши эса 2 млн еврони ташкил этарди. 

Аввалроқ, Италия нашрлари Шомуродовнинг сотиб олиш ҳуқуқи билан «Болонья»га ижарага берилиши ҳақида маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар