05.08.2022 16:36
2392
Расман: «Челси» Марк Кукурелья трансферини эълон қилди

«Брайтон» ҳимоячиси Марк Кукурелья фаолиятини «Челси»да давом эттирадиган бўлди.

Лондон клуби расмий сайти испаниялик чап қанот ҳимоячи трансферини эълон қилди. 24 ёшли футболчи «Челси» билан 6 йиллик шартнома имзолаб, 2028 йилга қадар «аристократлар» сафида тўп сурадиган бўлди.

Аввалроқ, «Челси» Кукурелья трансфери учун «Брайтон»га 55+7 миллион фунт тўлаши ҳақида хабар қилинганди. Лондон клубидан ташқари, «Сити» ҳам ҳимоячи учун кураш олиб борганди.

Маълумот учун, Марк Кукурелья ўтган мавсум «Брайтон»да 38 ўйинда битта гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар